Ср. Апр 8th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Байрам болажонларга олам-олам қувонч бағишлади

Юртимиз тараққиёти, унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринга эга бўлиб бориши, кўп жиҳатдан, бугун камолга етаётган ёшларнинг ақл-заковати, билим-тафаккури ва ғайрат-шижоатига боғлиқ. Шу маънода, мамлакатимизда истиқлолнинг илк йилларидан навқирон авлод тарбиясига энг устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бундай юксак эътибору ғамхўрлик оғушида камолга етаётган фарзандларимиз юз-кўзидаги шодлик, дилидаги эзгу орзу-ниятлар Янги йил шодиёналари арафасида юртдошларимизга хушкайфият улашиб, қалбида шукроналик ҳиссини жўш урдираяпти.
Айни пайтда мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида айём томошалари учун эртакмонанд безатилган майдонлар ташкил этилган. Айниқса, истиқлол йилларида эзгу анъанага айланган “Президент арчаси” тантаналари беғубор тилаклар билан яшаётган кичкинтойларимизга олам-олам хурсандчилик бағишлади.
Бугин 30 декабрь куни Элликқалъа туманида ташкил қилинган “Президент арчаси”  тадбирларига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, таклиф этилди.
Тадбирни туман хокими С,Авезов очиб берди, ва болажонларимизни янги йил байрами билан табриклади.

Болажонларга Президент совғалари тантанали топширилди. Безатилган арча атрофида эзгуликка чорловчи турли эртак қаҳрамонлари эртамиз эгалари учун байрам қувончини тақдим қилди. Бадиий жамоалар томонидан тайёрланган театрлаштирилган байрам томошалари, турли эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларда катта таассурот қолдирди.

— “Президент арчаси” мамлакатимизда ҳар бир фарзанд юксак эътибор ва ғамхўрлик оғушида вояга етаётганининг яна бир ҳаётий ифодасидир, — дейди туман халқ таълими булими бошлиғи Шухрат Халмуратов — Мўъжизавий байрам болаларга бениҳоя шодлик ҳамда хурсандчилик олиб келди.
— Президентимизнинг бизга аталган Янги йил совғалари кўнглимни тоғдек кўтариб юборди, — дейди Дурдона Бегдашева — Бизга кўрсатилаётган ана шундай чексиз меҳр-муҳаббат учун уларга раҳмат айтаман. Келажакда Ватанимизнинг янада тараққий этишига ҳисса қўшадиган мутахассис бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.

“Президент арчаси” шодиёналари ўғил-қизларимизнинг шўх-шодон ўйин-кулгилари билан ўзгача руҳда кечди ва
болажонларда унутилмас хотиралар қолдирди.