Ср. Апр 8th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўрткўл бозоридаги тирбандлик бўйича туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи ўрганиб чиқди





Сайтимизда Тўрткўл тумани бозоридаги тирбандлик ҳақида фуқаро мурожаатини берган эдик. Мазкур мурожаатни туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи Кар24 мухбири гувоҳлигида мазкур мурожаатни ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижасига кўра, тирбандлик ҳосил бўлишига сабаб фуқаролар авто машиналарини йўл бўйига қўйиб кетиш ҳолатлари, йўл белгиларига риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилди.

Асосий тирбандлик келтириб чиқиш сабаблари ушбу ҳолатлар бўлгани учун фуқаролардан йўл қоидаларига риоя қилишларини, йўл бўйига машиналарни қўйиб кетмасликларини, автотураргоҳларга жойлаштиришларини сўраб қоламиз!

Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун ҳар биримиз маъсулмиз!