Ср. Апр 8th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мажбурий ижро бюроси Меҳрибонлик уйига байрам совғаларини улашди

Бугун, 30 декабрь куни Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Хўжайли тумани 1-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, тарбияланувчиларга Янги йил байрами совғаларини туҳфа этди.

Тадбирда, меҳрибонлик уйи директори, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари ва Хўжайли тумани бўлими ходимлари болажонларни кириб келаётган Янги йил билан табриклашди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари эса ўзлари томонидан тайёрланган саҳналаштирилган томошалар, куй-қўшиқлар намойиш этиб даврага янада файз киритди.

Асосийси, бу каби тадбирлар ҳар йили ташкиллаштирилиб йилдан йилга жажжи болажонларга байрам кайфияти улашиб келмоқда.