Пн. Мар 30th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Беруний тумани хокими А.Х.Сапарбаевнинг юртдошларимизга байрам табриги


Барчамиз орзиқиб кутаётган 2020 йил тобора яқинлашмоқда. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман. 2020 йил омадли ва ютуқларга бой бўлишини, юртимизда фаровонлик бўлишини тилаб қоламан. Тугалланаётган 2019 йил республикамиз ҳаётида унитилмас воқеаларга, улкан ютуқ ва юксак марраларга бой йил бўлди. Жаҳон хамжамиятида Ўзбекистоннинг нуфузи янада ошди.
Қорақалпоқ диёрида ўтаётган йил барча соҳаларда ривожланиш, ўсиш ва юқори марраларни эгаллаш даври бўлди. 2019 йил Беруний туманида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ҳаётида жуда катта янгиланишлар ва ўзгаришларнинг гувоҳига айландик. “Обод қишлоқ” дастури асосида тумандаги Навоий, Тинчлик ва Шимом овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида катта қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. «Халқимиз биздан рози бўлсин” тамойилига асосланган ҳолда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ташкил қилиниб, аҳолининг мурожаатлари билан ишлашиш натижасида кўпгина ҳудудлардаги муаммолар ижобий ҳал қилинди. Эртамиз эгалари бўлган ёш авлоднинг 2019-йилдаги ютуқлари тарих саҳнасида алоҳида эътирофга лойиқ бўлди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Беруний туманида кичик саноат зоналари ташкил қилинди. “Тадбиркорга елкадош ва кўмакдош бўламиз” тамойилига асосланган ҳолда тизимли ва самарали ишлар олиб борилмоқда. Замонавий бинолар қурилиб фойдаланишга топширилди. Туманнинг инвестиция салоҳияти янада ошиб, чет-эллик ҳамкорлар иштирокидаги бир қанча инвестицион дастурлар бошлаб юборилди. Беруний тумани миришкор деҳқон ва фермер ҳўжаликларининг уюшқоқлиги, меҳнатсеварлиги натижасида 2019 йил ғалла, пилла, пахта ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари етиштиришда олдинги сафларни эгалладик ҳамда ота-боболардан меърос бўлиб келган “Хосил байрами” нишонланди. Барча ютуқларимиз юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилсин. Қутлуғ қадамлари билан кириб келаётган янги 2020 йил барчамизнинг оиламизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, тўкин сочинлик, қут-барака келтирсин. Яна бир бор янги йил муборак бўлсин.