Журналистик суриштирув

Хўжайлидаги маиший чиқиндилар 2 кунда олинади, ичимлик суви муаммоси ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 2 январида “Sizdan telegram” каналида Хўжайли тумани “Мустақиллик” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Суўенли” канали бўйидаги маиший чиқинди ва ичимлик суви билан боғлиқ мурожаат билдирилди.
Шу муносабат билан Хўжайли тумани ҳокимлиги ва Президент Халқ қабулхонаси вакиллари билан биргаликда ишчи гуруҳ ташкиллаштирилди ва мурожаат жойида ўрганиб чиқилди. Маиший чиқинди 2 кун муддатда олиб ташланадиган бўлди. Ичимлик суви муаммоси ўрганилганда аҳоли каналдан сув олмаслиги аниқланиб, ҳар бир хонадон ўзининг шахсий “босма кран” идан фойдаланиши маълум бўлди.
Мурожатлар ўрганиб чиқилмоқда. Натижалар бўйича батафсил маълумот берилади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

You may also like

Comments are closed.