Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқдаги «Қизил жар» массиви Хоразмдан яна қайтиб олинди, 74 оила судга даво аризасини киритди

ЎзССР Вазирлар Кенгашининг 09.11.1959 йил 844-сон қарори билан Мўйноқ тумани “Қизил жар” массиви Хоразм вилояти учун мол боқиш учун ажратиб берилганлиги ва мазкур қарорга асосан ушбу ҳудуд бугунги кунга қадар чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжалик бўлиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 апрелдаги 173-ф-сонли фармойишига асосан Қорақалпоғистон Республикасидан Хоразм вилоятига узоқ муддатга ижарага берилган “Қизил жар” массиви ҳудудидаги ер майдонининг Урганч тумани фойдаланувида қолган қисмини белгиланган тартибда Хоразм вилояти ер балансидан Қорақалпоғистон Республикаси ер балансига ўтказилган ҳамда ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган соғлиқни сақлаш ва таълим муассасасалари Хоразм вилоятининг тегишли бошқармаларидан Қорақалпоғистон Республикасининг тегишли вазирликлари тасарруфига ўтказилган.
Мўйноқ тумани “Ҳаким ота” ОФЙда барча яшаётган фуқароларнинг
74 та уйлари ва бошқа мулклар 2018 йил 31 июль кунига қадар Мўйноқ тумани “Қизил жар” ширкат хўжалиги ҳисобида бўлган.
Бугунги кунда юқорида қайд қилинган 74 та уйларда яшаётган фуқаролар энг кўпи билан 40 йилдан бери яшаётганлиги ва ўз муддатларида коммунал ва бошқада солиқларни тўлаб келаётганлиги, лекин мазкур турар жойларга мулк ҳуқуқи берилмаган.
Юқоридагиларга асосан, “Ҳаким ота” ОФЙда яшаётган фуқароларнинг мулк ҳуқуқини тиклаш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот тумани судига мулк ҳуқуқини белгилаб бериш бўйича даъво аризалар киритилди.