Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Нукусга келган дрон учолмай қолди ёки Темир йўл вокзалидаги кўрик

“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Ф.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва у белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди. Дронни қўшни мамлакатдан олиб кириш ёки уни декларацияда кўрсатмай ўтказиш қонунан таъқиқланади. Темир йўл вокзалига келган Дрон мосламаси Нукусга учмай қолди.

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.