Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Элликқалъа туманига чет эллик инвесторлар ташрифи

2020 йилнинг 8 январ куни туманимизга Эрон давлатидан “Espriz” компанияси президенти жаноб М.Расса, Словения давлатидан “DUOL” компанияси президенти жаноб О.Душен ва “CMSR” компанияси вакили С.Хостник ҳамда СНГ давлатлари бўйича масъул вакиллари Д.Юсупов ва С.Казачковскийлар ташриф буюрдилар. Хорижий инвесторларлар ҳамда Элликқалъа тумани Ҳокими С.Авезов билан биргаликда учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида туманимиз раҳбари меҳмонларга туманимизнинг инвестицион салоҳияти ва туманда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳамда инвесторларга яратилган шароитлар ҳақида гапириб берди.

Шундан сўнг меҳмонлар туман ҳокими билан бирга туманимизда фаолият юритиб келаётган йирик тадбиркорлар билан учрашдилар.  Учрашув чоғида чет эллик меҳмонлар қисқача маъруза ва видео ролик орқали йиғилиш иштирокчиларини ўз иш фаолиятлари билан таништиришди. Самимий ва дўстона кайфиятда ўтган учрашувда туманимиз илғор тадбиркорлари ҳам иштирок этиб, хорижий инвесторлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари тўғрисида музоракалар олиб бордилар. Жумладан, маҳаллий корхоналардан – “ҚҚБ Экспорт” МЧЖ, “Нуруммат Курбанов” ФХ ва “Қорақалпоқ Агро Импекс” МЧЖ раҳбарлари Эронлик инвестор“Espriz”  –компанияси президенти жаноб М.Расса билан, “Наврўз” МЧЖ раҳбари М.Алимов ва “Гулдурсунсавдо” МЧЖ раҳбари Р.Шамуратов Словениянинг “CMSR” ташкилоти кредит линиялари орқали биргаликда келгусида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзолашни режалаштирдилар. Булардан ташқари  Словения давлатининг «DULO» компанияси президенти  Жаноб Душeн «AGRO EKSIM  GOLD» МЧЖ раҳбари С.Рахметов ва “Қорақалпоқ Агро Импекс” МЧЖ раҳбари А.Алламбергеновлар билан замонавий турдаги иссиқхона тизими ва унинг афзалликлари ҳақида фикр алмашиб, мазкур турдаги иссиқхоналарни туманимизда барпо этиш бўйича музокаралар олиб борди. Эрон давлати инвестори  жаноб Расса тадбиркорларнинг янги  лойиҳаларини чет элдан ҳамкорлар топиш орқали қўллаб-қувватлашини таькидлади.

Шундан сўнг меҳмонлар ва йиғилиш иштирокчилари Тоза-боғ ОФЙ ҳудудида “Қорақалпоқ Агро Импекс” МЧЖ томонидан қурилаётган Гидропоника иссиқхонасини бориб кўришди.

Учрашув фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтказилди.