Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Daryo uz» сайт мухбирининг Мўйноқ туманида Ўзбекистон Республикаси Экология давлат қўмитаси Раиси билан суҳбати Бахром Тўлқиновичнинг фикри

Табиат инъомлари чексиз. Лекин ортиқча исроф ва фойдаланиш у чегарасиз дегани эмас. Ривожланган давлатлар каби Ўзбекистон Республикасини яшил давлатга айлантириш энг олий мақсадлардан биридир. Шу сабабли дарахтлар кесилишининг, саксовуллар камайишининг олдини олиш мақсадида, қўмита инспекторларига барча шароитларни яратишга ҳаракат қилинмоқда. Чунки табиатга зарар етказишнинг жазоси қанчалик оғирлиги ва муқаррарлигини, тушунтириш ишларида инспекторларимиз иш жараёнларида керак бўлса ӯз ҳаётлари билан курашмоқда. Уларнинг ҳам ҳавсизлигини таъминлаш бизнинг асосий бурчимиз ҳисобланади. Фақат браконьерлар эмас , балки ҳалқнинг ижтимоий манфаатлари ҳам табиатга зарар етказмоқда. Саксовуллардан ӯтин сифатида фойдаланиб келаётган аҳоли учун худуд ҳокимликлари кӯмир етказиб бериш ишларини ташкил этиш зарурлигини ва табиятга зарар етказишнинг олдини олиш учун нима талаб қилинса барча ишларни давлат қўмиталари билан биргаликда амалга ошириш барчамизнинг вазифамиз эканлигини тақидлаб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати