Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Элликқалъада Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги кенг нишонланди

Шу кунларда бутун халқимиз, мамлакатимиз ҳаётидаги буюк тарихий санани байрам қилмоқда. Яъни, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда «Армия ва халқ — бир тану бир жон!» ибораси бугун барчани бир мақсад сари яъни Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимиз эканлигини ҳам англатади

Жорий йилнинг 11-январ куни Элликқалъа туманида 14- январ “Ватан химоячилари” куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам  тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирига, Элликқалъа туман ҳокими С.Авезов, ташкилот ва муасасалар раҳбарлари, хуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳодимлари, туман мудофаа бўлими вакиллари, нуроний фаҳрийлар, ҳамда ёшлар қатнашди.

Тадбирни Туман хокими С.Авезов байрам  табриги билан очиб берди.  14-январ Ватан химоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил етилганлигининг 28 йиллиги билан қизгин қутлар экан, – Туман раҳбари сифатида ташкилот ва муасасаларнинг раҳбарлари диққатига шуни айтмоқчи эдимки, Ватан ҳимояси ва мудофаа ишлари булими билан боғлиқ ишлар йилнинг  ҳар куни, хар саотда изчил бажарилиши кераклигини эслатмоқчиман деб таъкидлади ва ёшлар орасида янада кўпроқ Ватан ҳимоячиларини Сержант ва Офицерларни тарбиялаб етиштириш муҳим вазифа эканлиги айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида туман мудофаа ишлари бўлими Акмал  Қодиров, Байналминал жангчи Сапарбой Атажанов,Туман ички ишлар бўлими котибият бошлиғи Назокат Қузиевалар йиғилганларни байрам билан табрикладилар.

Тадбир жараёнида  туманимиз истеъдодли ёшлари хамда санъат усталари томонидан  тайёрланган байрам концерт дастури томоша қилинди.