Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

АНОНС: Нукусда соғломлаштириш акцияси ўтказилади

Эртага, 12 январь куни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб Нукус шаҳридаги марказий кўчаларида югуриш акцияси ўтказилади.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилган акцияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хизматчилари, ёшлар ҳамда кенг аҳоли қатламлари жалб этилади. Югуриш акцияси Нукус шаҳридаги 3-сонли академик лицейи олдидан старт олиб, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ўтади ва шаҳар 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби оралиғида якунланади.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон республикалари давлат байроқлари жойлашган мадонда тош кўтариш мусобақаси бўлиб ўтади. Югуриш акцияси соат 10.00да бошланади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати