Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Нукус шаҳрида қалбакилаштирилган «Тест-2019» тўпламлари сотилмоқда. ДТМ огоҳлантиряпти

Давлат тест маркази “ДАВР ПРЕСС” нашриёт–матбаа уйи билан ҳамкорликда фанлар кесимидаги “ДТМ ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ ТЎПЛАМИ – 2019” тест топшириқларини нашрдан чиқарган эди. Аммо ҳозирда Давлат тест маркази ва нашриётга республика ҳудудларида ушбу тўпламларнинг ноқонуний қалбакилаштирилиб тарқатилиш ҳолати кузатилаётганини эътироф этмоқда Дпвлат тест маркази.

Контрафакт ҳолатдаги ушбу тўпламлар Наманган, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Нукус шаҳрида кўп кузатилаётгани таъкидланмоқда.

«Бундан ташқари интернет тармоқлари – айнан телеграм мессенжерида кўплаб ноқонуний равишда тарқатилаётган електрон материаллар кузатиляпти. Бу еса китоб, дарслик ва Давлат тест марказига тегишли материал муаллифларининг ҳам ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганлигидан далолат бермоқда.
Ҳозирда бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида керакли асослар йигʼиляпти ва албатта буларга қонуний баҳо берилади, дейди ДТМ.