Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Элликқалъада саксовул ўғрилари ушланди

2020 йил 9 январь куни Элликқалъа тумани инспекциясининг давлат инспекторлари рейд ўтказди. Мазкур табдир давомида Элликқалъа тумани, «Қирққиз» ОФЙда яшовчи К.А, М.Б. 95 J 481 BA, 95 Z 486 AA бўлган ГАЗ 53 автомашиналарида «Қизил қум» чўл ҳудудидан 4,5 метр куб бўлган саксовул ўсимлигини олиб кетаётган вақтида тўхтатилган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълумот бермоқда.
Мазкур ноқонуний ҳаракат бўйича фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан ҳар бирига 1 115 000 сум жарима, табиатга етказилган зарарини қоплаш 2 809800 сум ҳисобланди.