Пн. Дек 9th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Ёш журналистлар учун ОАВ да ёшлар масалаларини ёритиш мавзусида семинар-тренинг

UNICEF ва Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда 19-20 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида “ОАВда ёшлар масаларини ёритиш учун ёш журналистлар салоҳиятини ошириш“ мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар-тренингни Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази тренери, филология фанлари номзоди Ёқутхон Маматова ҳамда БМТ Болалар жамғармаси UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Наргиза Эгамбердиева олиб борди.
Икки кунлик семинар давомида иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳам назарий жиҳатдан, ҳам амалий жиҳатдан ўз кўникмаларини янада оширишди. Берилган муайян мавзуларни муҳокама қилишди, ижодий материаллар тайёрлашди.
Болалар ва ёшлар мавзусини ёритиш бўйича савол-жавоблар, ОАВ амалиётида гендер хусусиятлари мавзусида интерактив ўйин бўлиб ўтди.
Якунда иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда семинар-тренингда ўрганганлари бўйича ўзлари ёритишни режа қилган мавзулар бўйича медиа-режалар тузишди.

Хуршид Адилов,
Каr24 сайти мухбири