Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

МИБни айбими, фуқарони айбими — қонуний ҳақни қандай ундириш мумкин?

Ижтимоий тармоқларда амударёлик фуқаронинг МИБдан норозилиги ҳақида тарқалган хабар кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Фуқаролик суди қарздор З.А.дан мурожаат эгасининг фойдасига қарз ундириш ҳақида қарор чиқарган. Қарорни эса фуқаро МИБга олиб борганда, манзилни нотўғри кўрсатилган, деган баҳона билан қарзни ундиришни 10-15 кунга чўзган. Бу орада қарздор “Матиз“ машинасини сотиб юборган ва бўш ҳолатдаги уйни кўрсатиб, қарзни ундириш имкони йўқлигини айтди. Фуқаро қонуний равишда ўз ҳақини ундира олмай қолганини таъкидлаган. “Бу ишда таниш-билишчилик бўлдими, ёки пул рўл ўйнадими, сабабини билмайман. Қарздордан қонуний ҳақимни ундириб беришсин“, — дейди фуқаро.