Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Telegram’даги Antikorbot ҳақида биласизми?

Коррупция муаммоси бугунги кунда дунё бўйича диққат қаратилиб,тугатилиши зарур бўлган муаммолардан. Коррупция туфайли давлатда ривожланиш тўхтайди,ҳар қандай соҳада кадрларнинг талабга жавоб бермаслиги кузатилади. Адлия органлари коррупцияга қарши уруш эълон қилгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги,шу жумладан, Адлия бошқармалари, нотариал идоралари, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин. Бунда юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатий сир сақланиши кафолатланади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши кураши борасидаги амалга ошираётган ишлари ҳақида Ҳуқуқий ахборот канали маълумот беради.

Махсус платформа ҳаволасига ўтиш манзили: http://www.minjust.uz/uz/аnticorruption/feedback