Ср. Окт 16th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Кегейлида 1 хонали уйда 5 боласи билан яшаётган аёлга ҳоким 4 хонали уй олиб берди

Кегейли туманига 2017 йил кўчиб келган Умида Ражапова 1 хонали уйда 5 фарзанди билан яшади. Кам таъминланган оилага «Добрые люды Каракалпакстана» гуруҳи озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам бериб келмоқда.
Яқинда интернетдаги аёлнинг видео мурожаатидан сўнг Кегейли туман ҳоким унга уй олишда ёрдам берди. 4 хонали уйнинг 70 фоиз пулини ҳокимият ёрдам тариқасида тўлаб берди. Қолган маблағни блогерлар тўлайдиган бўлди.

  • Бир хонали уй қаёқдаю, 4 хонали қаёқда? Сиқилишиб ўтирардик, энди эркин яшаяпмиз. Ёрдамлари учун туман ҳокимига ташаккур айтаман, — дейди У.Ражапова.