Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Депутатлар дадил қадамлар билан…


2019 йилнинг 22 декабрь куни бӯлиб ӯтган депутатлик сайловида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Нукус шаҳар Кенгаши депутатлигига 8 нафар депутат сайланди. Кўрсаткичларга кўра, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар сони бўйича 5 та сиёсий партия орасида «Адолат» СДП 1 ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Мазкур кўрсаткич «Адолат» СДП партияси Нукус шаҳар Кенгашининг чинакам ғалабаси бўлди. Албатта, Ушбу натижа ортида партия ходимлари, номзодларининг самарали меҳнатлари ётибди.
Сайлов натижалари юзасидан Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши депутатларининг депутатлик гуруҳини тузиш бүййича таъсис йиғилишида янги сайланган депутатлар ўз депутатлик гуруҳини тузиб, унга раис сайлаб олишди. Ҳалқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ӯзбекистон «Адолат» СДПнинг депутатлик гуруҳига бир овоздан Улбосин Сетйжанова рахбар этиб сайланган эди.
Бугун Халқ депуталари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ӯзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳининг нинг биринчи йиғилиши бӯлиб ӯтди. Унда Ҳалқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирок этишди. Йиғилишни партия Нукус шаҳар Кенгаши раиси Р.Қудияров очди ва бошқариб борди. Кенгаш раиси ӯз нутқида сайлов натижалари, партия дастурида белгиланган вазифалар ва унда депутатлар иштироки тӯғрисида батафсил маълумотлар берди. Шундан сӯнг, партия худудий Кенгаш раиси ӯринбосари Р.Отарбев сӯзга чиқиб Муҳтарам Президентимизнинг ӮР ОМҚПлари қӯшма йиғилишидаги маърузаси ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тӯғрсида тухталди. Ҳалқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ӯзбекистон «Адолат» СДПнинг депутатлик гуруҳи рахбари У.Сейтжанова сӯзга чиқиб, депутатларнинг сайловчилар ва партия олдидаги хисобдорлиги, депутат фаолиятининг қонуний асослари тӯғрисида ӯз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Депутатлик гуруҳи аъзоларини сешанба ва чоршанба кунлари маҳалла ва сайловчилар орасида ӯтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлади. Тадбирда депутатлик гуруҳи аъзоси, тарих фанлари доктори Я.Абдуллаеванинг ўтган беш йилдаги депутатлик тажрибаси тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари ёш депутатларнинг билим ва кўникмаларини оширишда аҳамиятли бўлди.
Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган йиғилишда истиқболдаги режалар белгилаб олинди ва янги йилда дадил қадамлар билан фаолият олиб боришга келишилди.

Айшолпан Оразымбетова
Ӯзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот котиби