Пн. Июл 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқиддан сўнг вазият яхши томонга ўзгарди

Жамиятда жамоатчилик назорати кучайгани яхши. Баъзи масалаларга кўпчиликнинг эътибори қаратилиб, муҳокама этилмоқда. Натижада тегишли мутасаддилар вазиятга тезкор ечим топишига, одамларга янада яқинроқ бўлишга ҳаракат қилаётир. 
Яқинда ижтимоий тармоқларда Ҳудудий туманлараро газ таъминоти Нукус шаҳар бўлинмасида одамларнинг газ истеъмоли учун пул тўлашда тўпланиб қолаётгани, навбатда туришлар ортиқча вақт олаётгани тўғрисида танқидий маълумотлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилди.

– Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу танқид бизни ҳушёр қилди, – дейди “ Ҳудудгаз-Қорақалпоғистон” МЧЖ бош директори ўринбосари Қаллибек Арзиев. – Бундан сўнг фаолиятимизни қайта кўриб чиқишга ва ишимизни тартибга солиш киришдик. Бу ерда нафақат бўлинма ходимлари, балки банк ходимлари ҳам аҳолига хизмат кўрсатади. Шу куни бўлинма биносида тиқилинч вазиятнинг юзага келишида аҳолига хизмат кўрсатиш дарчаларнинг камлиги ҳамда тармоқда алоқанинг узилиши сабаб бўлган эди. Ҳар ойда пенсия, ойлик маош берилган пайтда шундай ҳолатлар кузатилар эди. Ҳозирда тегишли банк раҳбарлари билан вазиятни ўрганиб чиқиб, дарчалар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини кўпайтирдик. Муаммо бартараф қилинди. 
Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ахборот технологиялари ривожланган замонда коммунал тўловларни муқобил тўлашнинг бир нечта усуллари мавжуд. Шунингдек, уйдан чиқмасдан мажбурий ижро бюроси хизматидан фойдаланиш ҳам мумкинлигини эслатиб ўтиш ўринли.
Айни пайтда ҳудудий туманлараро газ таъминоти Нукус шаҳар бўлинмасида мижозларга эркин хизмат кўрсатиляпти.

Е.ҚАНОАТОВ, М.ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат)