Чт. Июл 9th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Хўжайлида ноқонуний ов қилиш ҳолати аниқланди

Хўжайли туман инспекциясининг инспекторлари томонидан 2020 йилнинг 17 январ куни ўтказилган рейд давомида Хоразм вилоятининг “Қушкўпир” туман, “Тошкент” ОФЙ фуқароси А.Т томонидан ўзига тегишли бўлган ов милтиғи билан Хўжайли туман «Қумжыққын» ОФЙ ҳудудида ов қилиш тартиб қоидаларига амал қилмаган ҳолда ноқонуний равишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида овлаш ман этилган 1 та қирғовул қушини овлаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Овчидан ноқонуний ҳаракати учун тушунтириш хатлари ёздириб олиниб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорининг 14-иловасига асосан табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 446 000 сум даво ҳисобланди ва ҳолат юзасидан ов қуроли ва овланган 1 бош қирғовул қуши ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари фуқарога яна бир бор тушунтирилди.

Аниқланган ҳолат бўйича фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг Кодекснинг 90 моддаси 4 бандига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этилди.

Ушбу йўқорида кўрсатилган ов қуроли сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Миллий гвардиясига топширилди.