Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Элликқальада йилғин ўғрилари қўлга тушди

“Қилчиноқ” ОФЙда яшовчи фуқаро Б.О ҳудудда тракторнинг 3 тиркамасида 30 метр куб йилғин ўсимлигини ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказиб, тиркамасига юклаб олиб чиқиб кетаётганда ушланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати маълумот бермоқда.

Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарлик қилувчи шахсга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан 1 миллион 115 минг сўм жаримага ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 2 007 000 сум даво ҳисобланди.