Пн. Мар 30th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Берунийда кузги шудгор ва шўр ювиш қандай бўлмоқда?

Беруний туманида 2020 йил ҳосили учун чигит экиладиган 10275 гектар майдоннинг 8700 гектар майдонида шудгорлаш (ер хайдаш) ишлари бажарлиши режалаштирилган бўлиб, туманнинг фидоий фермерлари томонидан ушбу майдонларда шудгорлаш ортиғи билан билан бажарилди.
Бундан ташқари, туманда 2020 йил ҳосили учун 15638 гектар майдонда шўр ювиш ишлари режалаштирилиб, шундан, 4827 гектар майдон кучсиз шўрланган, 7921 гектар майдон ўртача шўрланган ва 2890 гектар майдон кучли шўрланган. Шўр ювиш ишларига 1687 нафар сувчилар бириктирилган бўлиб, шундан 1564 нафар фермер хўжаликлари ва 123 нафар сув хўжалиги ташкилотларидан сувчилар бириктирилган. Шўр ювишга бириктирилган сувчилар томонидан режалаштирилган 15638 гектар майдонда шўр ювиш ишларини уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар туманда 10645 гектар майдонда шўр ювишга ер тайёрланиб, 9274 гектар майдонда 1-шўр ювиш ишлари, 1061 гектар майдонда 2-шўр ювиш бажарилди.
Шўр ювиш ишларининг белгиланган тартибда бажарлиши ва сув исрофгарчилигига йўл қўйилмаслигини Ўзагроинспекциянинг Беруний туман бўлими ходимлари томонидан доимий назорат ўрнатилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бу ҳақда бизга Ўзагроинспекциянинг Беруний туман бўлими инспектори Исомиддин Фахриддинович Юлдашев хабар бермоқда.