Ср. Фев 26th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонда рашк туфайли эр хотинини шафқатсизларча ўлдирди

Қорақалпоғистонлик Адҳам ва Мавжуда эрта турмуш қурди. Бир бирини севиб оила қурмагач, улар ўртасида тез-тез жанжал кўтариларди. Жанжал туфали эса Мавжуда ота уйига кўп кетди. Вақт ўтиб Мавжуда қиз фарзандни дунёга келтирди. Қизи ўзиники эмаслигига шубҳа қилган Адҳамнинг жаҳли баттар қўзирди. Турмуш ўртоғи эса бозордан карам сотиб олиб, уни уйида салат қилиб сотарди. Бир куни кечаси ошхонада салат қилаётган Мавжуданинг устига эри бостириб кирди. Яъни эр хотинининг яна ҳомиладор эканлиги ва бу фарзанди ўзиники эмаслигига яна шубҳаланарди. Уйида ота-онаси йўқлигидан фойдаланган ва шайтон йўлига кирган эр хотинини ошхона пичоғи билан пичоқлади. Натижада, аёл шу ернинг ўзида вафот этди.
Суд-психиатрния хулосасига кўра, Адҳам Тажибаевта рашк туфайли юзага келган руҳий касаллик бор эканлиги аниқланди. Унинг соғлиги ва ҳолати ҳисобга олиниб, мажбурий даволаниш чоралари кўрилди. Бу ҳақда «Истиқлол ва қонун» газетаси маълумот бермоқда.
(Хабарда исм, фамилиялар ўзгартирилди)