Ср. Фев 26th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

“Нуроний” жамғармасининг Хўжайли тумани бўлими Кенгаши раиси тайинланди

Бугун Хўжайли тумани кичик мажилислар залида Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Қорақалпоғистон Республикаси раисининг биринчи ўринбосари Т.Раманов, туман 4 та сектор раҳбари ва Нуроний отахонларимиз иштирокида ташкилий масала кўрилди.
Йиғилишда Ўзбекистон фахрийлари ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани бўлими бошлиғи лавозимига Абдухаликов Таввакал Хамидович тайинланди.
Мажлис иштирокчилари ва Нуроний отахонларимиз томонидан Таввакал Хамидовични янги ишларига куч-ғайрат, зафарлар тилаб, катта ишонч билдирди ҳамда чин қалбидан табриклади.