Ср. Фев 26th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқда ноқонуний ов ҳолати аниқланди: қонунбузарлар жавобгарликка тортилди

Мўйноқ тумани «Қозоқдарё» ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т.С ўзига тегишли бўлган бир дона қўлбола усулда ясалган ов қопқони ёрдамида Мўйноқ тумани ҳудудидаги «Жалтырбас» табиий кўлидан ов қилиш тартиб қойдаларига амал қилмаган ҳолда 2 дона ондатра ҳайвонини ноқонуний равишда овланган. Бу ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси инспекциясининг мутахассис ва инспекторлари томонидан ўтказилган экологик рейд табдири натижасида аниқланган.

Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 4-қисмига асосан табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 2 230 000 сўм даъво ҳисобланди ва ҳужжатлар Мўйноқ тумани Маъмурий судга юбориш учун таёрланмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати хабар қилмоқда.