Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Расмий маълумот: Хўжайлидаги автоҳалокатда бир киши вафот этди, қолганлари…

Бугун Хўжайлида Кобалт ва Дамас тўқнашганлиги хусусида хабар берган эдик.
22 сентябр куни, соат тахминан 7:30да тумандаги марказий кўчадан кетаётган Кобалт ва Дамас тўқнашган. Ушбу ҳалокат натижасида Дамас тўнкарилиб кетиб, 3 кишининг вафот этганлиги айтилган эди.

Расмий маълумотларга қараганда, ушбу йўл транспорт ҳодисаси вақтида Дамас автомашинаси ичида 8 фуқаро бўлган. Битта йўловчи эса ҳалок бўлган. Бошқа ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Туман ҳокимияти ва сайт таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига ҳамдардлик билдиради.