Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Амударёда тўронғилни ким чопди?

Амударё туман инспекциясининг мутахассис ва инспекторлари томонидан ўтказилган рейд табдирида Амударё тумани «Қизилчоли» МФЙда яшовчи фуқаролар К.Н, К.Э ва Ж.Рлар томонидан ноқонуний равишда Амударё тумани, «Қизилчоли» МФЙ худудидан ноқонуний равишда диаметри 16-20 бўлган 6 туб тўронғил дарахтларини чопиб олиб машинага юклаётган вақтида иркилди. Кўрик давомида фуқаролар йирик ҳажмдаги 6та тўронғилни ноқонуний чопганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган давирда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5863-сонли Фармонига асосан, 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг 31 декабригача давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан ҳар бирига 1 115 000 сумдан жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун ҳар бирига 579 800 сумдан даво ҳисобланди.Бу ҳақда Kar24.uzга Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.