Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

БЕРУНИЙ ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯЛАЙ ОЛЯПТИМИ?

Яқинда Беруний туманида идоралараро Мувофиклаштирувчи Кенгашнинг 2019 йил давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни ташқил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиши айнан шу саволга ижобий жавоб топиш мақсчадини ўз олджига қўйди.
Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига асосан Беруний туман прокурори К.К.Бекмуратов раҳбарлик қилди.
Ушбу йиғилишда туман ҳокимлиги, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, бюджет ташкилотлари раҳбарлари, тижорат банклар бошқарувчилари, ХТБ, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва бошкалар иштирок этишди.
Кенгаш йиғилишида 2019 йил мобайнида туман худудида қонунийликни мустахкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишларни мухокама қилинди.
Жумладан, 2019 йилда туман прокуратураси томонидан вояга етмаганларга оид қонунлар ижроси бўйича 7 та текшириш ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 9 та протест келтирилди, 8 та тақдимнома киритилди, 160 нафар шахс интизомий ва 22 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 56 нафар вояга етмаганларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Иқтисодий қонунчилик ижроси юзасидан 9 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича27 та протест келтирилди, 7 та тақдимнома киритилди, 11 нафар шахс интизомий 21 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, етказилган 44.027 минг сўмлик моддий зарар ихтиёрий ундирилиб, 92 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.
Ижтимоий қонунчилик ижроси юзасидан 14 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича30 та протест келтирилди, 13 та тақдимнома киритилди, 62 нафар шахс интизомий жавобгарликка, 49 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, етказилган 23.341 минг
сўмлик зарар ихтиёрий қопланиб, 524 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси юзасидан 4 та текшириш ва ўтказилган мониторинглар натижасига кўра аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 4 та протест келтирилди, 15 та тақдимнома киритилди, 15 нафар шахс интизомий ва 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 71 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди ҳамда 1.262 минг сўм ихтиёрий қопланди.
Йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам танқидий муҳокама қилиниб, туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни ташқил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бу ҳақда бизга Беруний тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Юсупбай ЕРЖАНОВ берган маълумот асосида журналист Лола ХЎЖАНИЁЗОВА хабар бермоқда.