Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Сhina-Uzbekistan: «Хитойнинг ўзи «тўғри тушунадиган» вазиятда турибди. Хитой билан вақтинча “чегарани ёпиш” керак»…

Энг қизиғи шундаки, уларнинг иккаласи ҳам Хитой фуқаролари экан! Улар Забайкалье ва Тюмен вилоятларида «қўлга олинган». Шу вилоятларда бўлган юртдошларим, хавфсизликни икки баробар оширинг.

Бизда бу борада ахвол қандай? Хитойликларни киритиш давом этяптими? Биламан дипломатик нозикликларни. Лекин хозир Хитойни ўзи «тўғри тушунадиган» вазиятда турибди. Хитой билан вақтинча “чегарани ёпиш” керак. Шахсан мени хитойликларга нисбатан адоватим йўқ, бу касаллик АҚШ да тарқаганда АҚШликларни, Германияда тарқаганда германияликларни киритмай туришни сўраган бўлар эдим.

Илтимос, фақат исириқ тутатиб кутиб олманглар профилактика бўлади деб. Ўзбекистонда хозирча бу вирус йўқ! (ану Жиззахда тарқабди, Анжанда тарқабди деган гапларни товуқмиялар тарқатяпти) Аммо у бизга умуман кирмаслиги учун барча чораларни кўришимиз керак. Талабаларимизни вирус хавфи билан олиб кирмаяпмизми? Бошқаларни ҳам киргазмай турайлик. Ўз халқимизни ўзимиз асрайлик!

Нурбек Алимов