Сб. Июн 6th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШГИ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ 2020 ЙИЛДА ҚАНДАЙ ОДИМ ТАШЛАЙДИ?

Бу саволга Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши доимий комиссиялари раҳбарларининг бугун, яъни 2020 йил, 31 январ куни бўлиб ўтган йиғилишида жавоб қайтарилди. Йиғилишда доимий комиссиялар раислари ўзларининг дастлабки иш режалари, туман ҳудудида депутатлар томонидан амалга ошириладиган ишларнинг кўлами тва масъулияти, янги сайланган депутатларнинг ўз сайловчилари олдидаги масъулияти бўйича сўзга чиқишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилишда туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А. Х. Сапарбаев қатнашди ва депутатларнинг халқ олдидаги ишончни оқлаш борасидаги вазифалари юзасидан топшириқлар берди.

@»Jurnalist «Xalq minbari» Beruniy» Rasmiy Kanali.