Ср. Апр 8th, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Бизда тинчлик, деб ўйларсиз. Аммо, Мўйноқда «жанг» кетмоқда…

Ҳа, нотоғри тушунмадингиз. Мўйноқда ҳақиқатдан ҳам «жанг» кетмоқда. Ким билан дерсиз, табиат билан. Одамларнинг айбини, деб табиат бизга қарши уруш очган. Орол денгизи тобора қуруб йўқолиб борар экан бу жангда табиат бизни енгмоқда. Лекин бизнинг халқ енгилишга ўрганмаган табиат билан юзма-юз жанг олиб бормоқда. Совуқда саксовул уруғларини юртдошларимиз меҳр билан экишмоқда. Кўп маош олгандан кейин экадида, деб ўйлашиз мумкин. Йўқ, хато ўйлайсиз, сизни ўзингиз шундай совуқда сизга қанча берса бориб шу ерда ишлар эдингиз. Бу осон иш эмас. Бир кунда 24 соат бўлса 23 соат мобайнида тракторлар тинмасдан ишлар экан. Сабаби, агар улар юрмай турса, совуқдан яхлаб қолар экан. Уларни кейин қиздириш осон эмас. У ерда ўз оиласини, иссиққина уйини ташлаб келиб ишлаётган одамларга қанча раҳмат айтсак кам. Улар ўзи учун эмас халқ учун, келажак учун бутун ер юзи учун тер тўкишмоқда. Ва бу ишлари, албатта ўз натижасини беради. Бераяпти ҳам! Кўпчилик айтмоқда, Мўйноққа шунча пул ажратилган лекин ҳечқандай ўзгариш, йўқ деб. уйда ўтириб буни айтиш осон. Мен Мўйноққа икки марта бордим. Биринчи борган пайтим қурулишлар энди бошланган эди; қамишдан қурилган уйларни бузиб замонавий уйлар қурушаётганди. Мен қамишдан қурилган уйларни кўриб ҳайрон қолган эдим. Кейинги борганимда Мўйноқни умуман танимадим. Қисқагина вақт ичида шунча иморатларни қуриб ташлашни мен хаёлимгаям келтирмаган эдим. Бу ўзгаришларни, янгиланишларни Мўйноққа ташриф буюрганларгина кўради, англайди. Табиат билан муросага келинмоқда. Натижаси қандай бўлади кўрамиз.

Акмал Сражатдинов