Вс. Фев 23rd, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Тўй тўйдай бўлсин! Ёхуд тўйларимиз ҳақида бир чимдим мулоҳаза

Тўйлар ҳақида давлат томонидан тасдиқланган қарор ижроси бошлангач,ҳаммада савол туғилди. “Энди тўй бир кунлик, 200 тача одам чақирилади халосми?“ Ҳа, исрофгарчиликка барҳам беришнинг нимаси ёмон? Хўш,тўйлар ҳозирда қандай ўтаяпти? Ҳа, яшириб бўлмас ҳолатларга дуч келиняпти. Шаҳар айланиб,қишлоққа кириб келгач, йигитларнинг машина устида бақирганича кириб келиши билан ҳамма йўл четида жимгина уларни кузатишади. Афсуски, ҳамма… Тўй бошланади. Куёв жўраларга одат “ГЎРКА“. Ҳатто катхудолар,маҳалла раислари бўлса ҳамки, негадир кўрмаганликка олишади. Микрофонни маҳкам ушлаб,ичкилик ичиб олиб, келин-куёвнинг пешонасига келиб,куёвжўралар “ Гўрка“ деб бақиришлари, аслида бизга,минталитетимизга умуман тўғри келмайди. Ҳамманинг олдида-я?

Ёшларимиз ўйлаб топган “ПРИЗ“ ўйинига юзланмоқчиман. Тўйда икки йигит,икки қиз бирга рақсга тушишади. Афсуски, иффатли, ибо-ҳаёли қизларимизни мақтаймизу, аммо, бу тўйда “ПРИЗ“га ғарбона рақсга тушаётган қизларимизни нима деб, мақтасак экан? Ҳаттоки бу ҳолатлар интернет тармоқларида ҳам кенг тарқалмоқда. Қизиқарлиси, ғолибларга: Йигитларга “Ароқ“, қизларга “Гул“ бериларкан. Хўш,бу ўйиндан нима фойда уларга? Тўйларга эътибор берилаётган экан,аввало минталитетимизга ёт бўлган бундай ўйинларни, бўлар-бўлмас “ГЎРКА“чи ва “ПРИЗ“чиларни тўхтатиш керак. Маъсулият билан ёндашилмаган ишнинг охири вой. Ёшларимизни “ГЎРКА“ айтишга эмас, ҳеч бўлмаганда, “Ватан“ ҳақида тўрт қаторгина шеър айтишга ўргатиш керак. “ПРИЗ“ ўйнашга эмас, “Ёш китобхон“ га жалб қилиш керак! Мана шундагина бу юртдаги тўйлар тинч, ёшлари юрт корига ярайдиган жисмонан соғлом,маънан етук бўлиб етишади.
Тўй тўйдай бўлсин!

Лобархон Базарбаева,
ҚҚДУ Журналистика таълим йўналиши талабаси,
“Халқ минбари“ газетаси махсус мухбири