Мақолалар

2020:Уй-жой олиш масаласида нималар ўзгарди? Қорақалпоғистонда қуриладиган 96 та “Ёшлар уйи”нинг бошланғич бадалини энди Ёшлар иттифоқи тўлаб берилмайдими?

Ўзбекистонда 2019 йил қурилган 1064 та уй-жойнинг дастлабки бадал пули учун талаб этиладиган 60 миллиард сўм божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан қопланган. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё».

Уй-жой бериш механизм ва шартлари:
— Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 760-сонли қарорига мувофиқ, имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишга тавсия этиладиган номзодларни саралаб олиш мезонлари ўзгарди.
Олдин фақат турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган, спорт, маданият ва илм-фан вакилларидан иборат ёшлар имтиёзли уй-жой олиш ҳуқуқига эга бўлган бўлса эндиликда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йиллик иш фаолиятига эга ижтимоий фаол ёш оилалар, ҳамда иш жойида алоҳида намуна ва хизмат кўрсатган ёш оилалар ҳам раҳбарининг тавсиясига кўра, уй-жой олиш учун ариза топшира олади.

Жорий йилдан уйлар учун бошланғич бадал тўлови оила томонидан амалга оширилади. Марказий банк асосий ставкаси 16 фоизлиги катта имконият, – дейди Акмал Жумабоев.

2020 йил Ўзбекистонда ёш оилалар учун 3878 та уй-жой қурилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари бошланмаган аммо барпо этилиш жойлашуви аниқланяпти.Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда қурилиши мўлжалланган уй-жойлар тенг ҳисобда 96 тадан. Андижонда 151 та, Бухоро,Қашқадарё,Самарқандда 160 тадан, Жиззахда 112 та, Навоийда 144 та, Наманганда 64 та, Сурхондарёда 128 та, Сирдарёда 90 та, Тошкент вилоятида 192 та, Фарғонада 176 та, Тошкент шаҳрида 420 та уй-жой битказилади. Қорақалпоғистон худудида замонавий услубдаги уй-жойларнинг қурилиши яшаш тарзининг янада яхшиланиши ҳамда ёш оилаларга катта енгиллик яратиб беради.

You may also like

Comments are closed.