Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

РАСМИЙ БАЁНОТ: МИБни айбими, фуқарони айбими — қонуний ҳақни қандай ундириш мумкин?

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган “МИБ ижрони пайсалга солгани сабаб қарздор машинасини сотиб юборди” номли жойлаштирилган хабар юзасидан хабар берилган эди.
Мазкур хабарда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида яшовчи фуқаро Р.Одилов суд қарорига асосан қарздор З.А.дан унинг фойдасига қарз ундириш белгиланганини, бироқ Бюронинг Амударё тумани бўлимига борганида, ходимлар манзил нотўғри кўрсатилган деган баҳона билан ижро ҳаракатлари 10-15 кунга чўзилганини,бу орада қарздор “Матиз” машинасини сотиб юборганини, ҳозирда қарздорнинг номида мол-мулк йўқлиги сабабли, қарзни ундириш имкони йўқлигини важ қилаётганини билдирган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 14.05.2019 йилги ижро ҳужжатига асосан қарздор З.Ахмедовдан ундирувчи Р.Одилов фойдасига 8 млн. 500 минг сўм ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳужжати Бюронинг Амударё тумани бўлими иш юритувига жорий йилнинг
9 июль куни келиб тушган.
Шундан сўнг, қарздор З.Ахмедов ижро ҳужжати ижросини давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддатда бартараф этмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, 27.07.2019 йилда қарздор З.Ахмедовнинг яшаш манзили кўздан кечирилган,лекин, хонадонда кундалик эхтиёждан ташқари бўлган мол-мулклар аниқланмаган.
Шунингдек, қарздорнинг номидаги мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига кўра қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулклари йўқлиги маълум бўлган.
Шу сабабли, ижро иши юритуви 11.09.2019 йилда“Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан тамомланган ва ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилган.
Хабарда,Р.Одилов томонидан ижро ҳаракатлари 10-15 кунга чўзилгани ҳамда қарздорнинг “Matiz”русумли автомашинасини сотиб юборгани ҳақида келтирилган важлари асосга эга эмас.
Сабаби, суднинг 14.05.2019 йилдаги ижро варақаси 04.06.2019 йилда кучга кирган бўлиб, ижро варақа суднинг 04.06.2019 йилги 195-сонли алоқа хати билан ундирувчи Р.Одиловнинг яшаш манзилига юборилган.
Ундирувчи ижро варақани Бюронинг Амударё туман бўлимига 9 июль куни, яъни 1 ойдан ортиқ вақт ўтгандан кейин тақдим этган.
Қарздор З.Ахмедов номида бўлган “Nexia” русумли давлат рақами
95C542GA бўлган автомашина 27.05.2019 йилда, яъни ижро варақа Бюронинг Амударё тумани бўлимига келиб тушмасидан аввал (1 ой 8 кун олдин) сотиб юборилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, қарздор З.Ахмедов номида “Matiz” русумли автомашина бўлмаган.
Ундирувчи Р.Одиловга келгусида қарздор З.Ахмедовномига расмийлаштирилган мол-мулклари аниқланган тақдирда, уни тасдиқловчи ҳужжатларини илова қилган ҳолда Қонуннинг 27-моддаси тартибида белгиланган муддатда қайта ижрога топшириш ҳуқуқи мавжудлиги
маълум қилинади.

Мажбурий ижро бюроси