Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Мўйноқ нимa гаплар?..

Президентимизнинг 2019 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифидан сўнг, Мўйноқ туманида Бош прокурор ташаббуси билан бир қатор ижтимоий ва иқтисодий объектлар қурилишига старт берилди.

Жумладан, туман марказидан 70 км узоқликда жойлашган “Ҳаким ота” ОФЙ ҳудудида қиймати 4 млрд. сўм бўлган 75 ўринга мўлжалланган янги мактабгача таълим муассасаси, туман марказида қиймати 1,5 млрд. сўм бўлган ҳаммом биноси, 1 млрд. сўмлик “Авто бекат” биноси, замонавий стела қурилиши бошланди.

Бундан ташқари, туманда балиқчиликни ривожлантириш мақсадида “Бўзотов” ОФЙ ҳудудидаги 26 йилдан ортиқ муддатда фаолият юритмаётган, яроқсиз аҳволга келиб қолган 800 гектарлик собиқ Мўйноқ балиқ консерва комбинатининг интенсив усулда балиқ етиштиришга мўлжалланган ёрдамчи хўжалигида таъмирлаш ишлари бошланди.