Янгиликлар

Нукус шаҳрида 7 яшар болани автомашина уриб кетди, қизнинг онаси нимадан норози?

Жорий йил 12 февраль куни, соат 18:00да Нукус шаҳри, “Тарговий” катта йўлида автоҳалокат содир бўлди. Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 7 яшар қизни автомашина уриб кетган. Оқибатда, 1-синф ўқувчиси оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ўша қизнинг онаси Наргиза Kar24.uz сайтига мурожаат билан чиқмоқда.
“Қизимни автомашина уриб кетгани ҳақиқат. Ҳозир фарзандим оғир аҳволда касалхонада. Уни йўлакнинг ўртасига келганда катта тезликда келаётган автомашина қоқиб кетган. Айни вақтгача ҳеч ким на ички ишлар ходими, на автомашина эгаси бўлиб бизни шифохонага сўраб келди. Бу қандай аҳвол?” дейди қизнинг онаси.
Сайт таҳририяти ушбу воқеа бўйича расмий жавоб кутади ва тегишли мутассадилар билан боғланади.

You may also like

Comments are closed.