Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

​​Стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

regulation.gov.uz/uz/document/8247

Лойиҳага кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурада таълим олаётган талабаларга тўланадиган стипендиянинг базавий миқдори 400 000 (тўрт юз минг) сўм этиб белгиланади.

2019/2020 ўқув йилида битирувчи курсда давлат гранти асосида ўқиётган талабаларга ҳозир амалда бўлиб турган табақалаштирилган стипендия тўлаш тартиби сақлаб қолинади. Бундан 2 та хулоса бор:

1) контрактда ўқиётган битирувчи курсларга ҳам 400 минг сўм стипендия берилади (агар контрактни стипендияли қилиб тўлаган бўлса);
2) кейинги ўқув йилида давлат грантида ўқиётган битирувчиларга ҳам 400 минг сўм стипендия берилади.

Шунингдек, бир нечта категориядаги талабаларга бюджет ёки контрактлигидан қатъи назар рағбатлантириш сифатида қўшимча стипендия бериш тартиби ҳам таклиф этилмоқда (пастдаги жадвалга қаранг).

Ҳужжат лойиҳаси 6 октябрга қадар муҳокама қилинади.

Қолган тартиб билан батафсил юқорида берилган манзил орқали танишишингиз ва ўз таклифларингизни қолдиришингиз мумкин.