Вс. Фев 23rd, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

«Тахиатошда янги завод иш бошлади»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон Қарорининг 3-иловаси асосида “Навоий КМК” ДАК томонидан ўз маблағи ҳисобидан умумий қиймати
24 млрд 70 млн сўм бўлган “Тахиатош металл-конструкциялар ва ностандарт жиҳозлар ишлаб чиқариш заводида металларни рухлаш линиясини қуриш” лойиҳаси қурилиш ишлари тугатилиб ишга туширилди.
Заводнинг янги лойиҳасининг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирни Новоий кон-металлургия комбинати Бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Санақулов Қувондиқ Санақулович Қорақалпоғистон Руспубликаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Сариев Қаҳрамон Раматуллаевич табрик сўзлари билан очиб берди ҳамда завод раҳбарияти ва ишчиларини самимий муборакбод этиб заводнинг очилган янги линиясининг иш фаолити билан танишиб утди.
Ишга туширилаётган лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 20 минг тонна метални руҳлашдан иборат. Корхонада 52 та (3 сменада) янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Тахиатош тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати бошлиғи Ч.Нуриллаев