Вс. Фев 23rd, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Амударёда саксовул ўғриси қўлга тушди

Амударё тумани ҳудудидан ноқонуний саксовул қўпориб олган фуқаро қўлга тушди.
Туман инспекцияси инспекторлари томонидан ўказилган рейдда «Бердақ» фуқароси М.А давлат рақами 840 “УАЗ” русумли автомашинасида Қаратов пўсти худудидан ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилди. Текшириш пайтида ноқонуний равишда чопиб олиб кетилаётган саксовул ўсимлиги борлиги аниқланди. “УАЗ” автомашина эгаси М.А. томонидан олиб кетилаётган саксовул ўсимлиги инспекторлар томонидан ўлчанганида, юк машинаси юкхонасида 2 м.куб ҳажмдаги саксовул ўсимлиги борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Ахборот хизмати маълумот бермоқда.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Амударё тумани давлат инспекторлари томонидан қонунбузарликни содир этган фуқарога ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сум жарима ва 624 400 сум табиатга етказилган зарар ҳисобланган.