Янгиликлар

Kar24.uzда эълон қилинган Қанликўлдаги пичоқбозлик бўйича материалга расмий маълумот

Kar24.uz сайтида Қанликўл туманида пичоқбозлик рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур материал бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий маълумот берди.
Прокуратура хабарига кўра, 2020 йил 30 январь куни соат 05:30ларда Қонликўл тумани, “Женис” кўчаси, 18-уйда яшовчи фуқаро Т.М. ўзининг уйида танишлари Ғ.Ч. ва Б.Б.лар билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда фуқаро Б.Б. хонадон эгаси Т.М. билан ўзаро жанжаллашиб натижасида, Т.М. ошхона пичоғи билан Ғ.Ч.ни қасддан бир неча маротаба урган вақтида, шу ерда бўлган Б.Б пичоқни мажбуран тортиб олганлиги сабабли, Т.М. ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноятни охирига етказа олмасдан, Ғ.Ч.ни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 30 январда Қонликўл тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

You may also like

Comments are closed.