Вс. Фев 23rd, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

76,1 миллион сўмлик тамаки ва чилим учун анжомлар Қорақалпоғистонга олиб келинаётганда тўхтатилди

Ҳозирги кунда божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган Н.Қ. ва Д.Қ.лар бошқарувидаги автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида автотранспорт воситаларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 76,1 миллион сўмлик тамаки ва чилим маҳсулотлари учун мўлжалланган анжомлар борлиги аниқланди.

Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.