Янгиликлар

“Аждодлар жасорати мангудир”

2020 йил 10 февраль куни Тўрткўл туман Мудофаа ишлари бўлими фаоллар залида чақириққа қадар тарбияланувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Аждодлар жасорати мангудир” мавзусида маънавий-марифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда асосан аждодларимизнинг ватан учун жон фидо қилгани, айниқса иккинчи жаҳон урушида Тўрткўл туманидан 11,5 минг нафар киши урушга кетиб, 6 нафари қаҳрамон унвонига эга бўлганлиги, улардан 4,5 минг нафари ҳалок бўлганлиги ҳамда мустақиллик даврида ватанимизни ҳимоя қилиш учун жон фидо қилганлар ҳақида кенг тарзда шарҳли тушунчалар берилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев маъруза қилди ва ёшларга “Темур тузуклари”, “Қобуснома”, “Спитамен” каби тарихий асарларни ўқиш бўйича тавсиялар берди.

You may also like

Comments are closed.