Янгиликлар

Божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказди

Божхона соҳасининг етук ва профессионал, замонавий билимларни чуқур ўзлаштирган, юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган ходимлари сафига келажакда шижоатли, касб фаолиятини сидқидилдан бажарувчи, илмга чанқоқ ёшларни жалб қилиш, уларнинг соҳага бўлган қизиқишини ҳозирдан шакллантириш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида божхона ходимлари ёш авлодга божхона соҳаси фаолияти, вазифа ва мажбуриятлари, ҳуқуқлари ҳақида тушунтириш бериб, келажакда божхоначи бўламан деган ўқувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори талаблари билан таништириб ўтди.

Учрашув якунида соҳа ходимлари томонидан ўқувчиларнинг соҳага оид қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди.

You may also like

Comments are closed.