Янгиликлар

Тўрткўл: “Прокурор ва ёшлар” учрашувида мурожаатлар ўрганилди

10 февраль куни Тўрткўл тиббиёт коллежида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди. Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қанча мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, Ш.Тўрабековнинг пиллачилик билан шуғулланиш ва доривор ўсимликлар етиштириш учун ер ажратишни сўраган мурожаати бўйича “Тўрткўл агропилла” МЧЖга қарашли “Уллибоғ” ОФЙдаги 1,1 гектар ер майдони 6-сонли ижара шартномасига асосан ажратиб берилди. Натижада 8 нафар оила аъзоларини иш билан таъминлаш назарда тутилди. Шунингдек, “Ибадулла чакка” хусусий корхона раҳбари ташаббуси билан “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 270 млн. сўмлик кредит сертификати берилди. Бундан ташқари, меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, 8 нафар иш билан таъминланди, 5 нафари касбга қайта ўқитишга йўналтирилди. Учрашув сўнгида жамият ҳаётида фаол бўлган ёшлар сектор раҳбарининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

М.МАТЧАНОВ,
Тўрткўл туман прокурори.

О.ЗАРИПОВ,
Тўрткўл туман прокурори сектори котиби.

You may also like

Comments are closed.