Вс. Фев 23rd, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Хўжайлидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари депутатга қандай таклиф билдирди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ибрагимов Хўжайли туманидаги 1-сонли “Меҳрибонлик уйи”га ташриф буюрди.
Депутат Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун тўгараклар, кутубхоналар, болаларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишди.

Қолаверса, депутат билан суҳбат жараёнида тарбияланувчилар ўзининг мурожаат ва таклифларини билдирди. Яъни, кўчаларга чиқинди соладиган қутичаларни кўпайтириш масаласи ва сувни исроф этмаслик учун кўпроқ ОАВ орқали видеороликлар ишлаб чиқиш, тарғибот ишларини кучайтириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Депутат бу масалаларни ҳам ўрганиб чиқишини айтиб ўтди. Бундан сўнг эса депутат ушбу меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болаларга ўз совғаларини топширди.
Учрашув “Тонг ғунчалари” ансамблининг концерт дастури билан давом этди.