Янгиликлар

Сенат аъзоси Тўрткўлда халқ билан учрашди

? «Янги Парламент ва ҳукуматнинг келгуси 5 йилдаги фаолиятининг пировард мақсади -Ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли халқимиз ҳаётини юксалтиришдан иборат бўлиши шарт.

? Шу муносабат билан депутатларимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиман: сайловолди учрашувларида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш зарур. Акс ҳолда, сизларга ишонч билдирган сайловчилар олдида депутатнинг обрўси бўлмайди, партиянинг мавқеи тушиб кетади. Чунки, бугун халқимизнинг тафаккури ҳам, дунёқараши ҳам, талаб ва эҳтиёжлари ҳам бутунлай ўзгарган. Халқимиз ҳаммадан зийрак ва улуғдир.» Ҳаммамизга қанот бағишлаган Юртбошимизнинг Парламентга йўллаган мурожаатномаси билан сўз бошлаган сенатор тумандаги барча депутатларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини сидқидилдан бажаришга чорлади.

? Олий Мажлис сенати аъзоси Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатда биринчи навбатда депутатлар камарбаста бўлишини таъкидладилар.

? Шунингдек, сенатор Г.Аннакличева депутатларнинг фуқароларни ўз ҳуқуқларидан фойдаланишни, айниқса, ўзига зарур бўлган қонунларни яхши билиши ва қонун доирасида иш юритиши лозимлигини, Президентимиз ва халқ ўртасида депутатлар кўприк бўлишлари кераклигини айтдилар.

? Бугун депутат хонасида ўтириши эмас, балки халқ ичига кириб бориб, уларнинг маънавий, сиёсий. ҳуқуқий жиҳатдан фаоллигини ошириш бўйича тинмасдан фаолият юритишлари зарур.

? Сенатор ва депутатлар учрашувини туман ҳокимининг 1-ўринбосари Р.Ибадуллаев олиб борди.

? Тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ў.Аллаберегенова, шоира М.Юсупова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б.Машарипов, «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қ. Раимовлар сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Сенатор халқ билан мулоқотда

? Сенатор Г.Аннакличева «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёш тадбиркорларнинг иш фаолияти билан танишиб, давлатимиз томонидан тадбиркорларга берилаёган имкониятларни тушунтирди.

? Тадбиркорлар пишириқлар пишириб, тикувчилик қилиб, қўл меҳнати билан чиройли пишириқлар, совғалар тайёрлаб келаётган ёш тадбиркорлар келажакдаги режаларини айтиб ўз фаолиятини кенгайтириш бўйича сенатор билан маслаҳатлашди.

You may also like

Comments are closed.