Вс. Фев 23rd, 2020

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Қорақалпоғистонлик талабаларга 10 февралдан стипендиялар бўйича тафовутни тўлаш амалга оширилмоқда

​​ОТМ талабаларига стипендия тайинлаш ва тўлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатга асосан стипендиялар бўйича тафовут тўлаб берилиши керак эди.
Олий таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов талабалар стипендиялар бўйича тафовутни тўлаш масаласида фикр билдирар экан, шундай дейди:

– Талабаларга 10 февралдан стипендиялар бўйича тафовутни тўлаш амалга оширилади. Бу бироз вақт талаб қилувчи жараён. Шу нуқтаи назардан, узоғи билан 15 февралга қадар барча талабалар билан ҳисоб китоблар тўлиқ амалга оширилади. Шу билан параллел равишда 20 февралга қадар февраль ойи учун стипендиялар ҳам тўлаб борилади. Агарда қайсидир ОТМда январь ойида сессиялар якунланган бўлса, мазкур ойдан бошлаб, уларга янги тартибдаги стипендиялар тўланади.

Айни пайтда Қорақалпоғистонда таълим олаётган талабаларнинг ҳам стипендиясидаги тафовут тўлаб берилмоқда. 14 февраль куни Қорақалпоқ давлат университетининг айрим талабаларига стипендиядаги фарқ тўланган.