Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Амударёда профилактика инспекторларининг ёрдамчилари велосипед билан таъминланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ички ишлар органларига фаол кўмаклашаётган профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тумандаги 49 та маҳаллада хизмат қилаётган профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари томонидан «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари ҳамкорлигида 102 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди ва ҳуқубузарларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланди. Шунингдек, носоғлом турмуш тарзида ҳаёт кечирувчи шахсларнинг оилаларни ўрганиш, муаммоларини ҳал этишда профилактика инспекторларига яқиндан ёрдам бермоқдалар.
Бириктирилган ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишда қулайлик яратиш мақсадида профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари босқичма-босқич велосипед билан таъминламоқда.

Куни кеча ўтказилган тантанали тадбирда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда алоҳида ўрнак кўрсатган профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг бир гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан велосипед билан таъминланди.Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси