Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Журналистикадаги кўчирмачилик қачон тугайди?

Ҳозирги глобаллашган замонда тезкорлик жуда зарур. Дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин ҳамма янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин. Сайтлар, блоглар, каналлар жуда кўп, лекин бу ҳаммасиям яхши дегани эмас. Қорақалпоғистонда саноқлигина сайтлар фаолият кўрсатади холоc.

Улардан фақатгина уч-тўртасини яхши дея олсак, агар малол келмаса. Мендан кўп сўрашади, нимага сайтлар бир-бирингиздан кўчириб қўясиз, деб. Тўғри, бизда кўчирмачилик бор, лекин айрим сайтларга қараганда меёрга қараймиз, чунки инсоф йўқолмаган ҳали. Лекин кўпгина одам бизниям ўша сайтлар орасига қўшиб қўйишгани бор гап, яъни Kar24ни. Мен ҳайрон бўламан: мен шахсан ўзимга- ўзим жавоб бераман, айниқса Қорақалпоғистонда иш юритаётган сайтлардан кўчиришни ёмон кўраман. Тўғри, ҳамма сайтга бир хил маълумот келиб тушиши мумкин. Мен энг аввало, шу маълумот бошқа каналда чиқмаганми шунга эътибор бериб кейингина қўйишни афзал кўраман. Мен обуначилардан илтимос қилган бўлардим, агар ким кўчираётганини билишни хоҳласангиз янгиликни чиқиш вақтига эътибор беринг, шунда билишингиз мумкинки, қайси сайт кимдан кўчираётганини. Қорақалпоғистонда иш юритаётган сайтларга мурожаат қилмоқчиман: мени гапим қаттиқ ботиши мумкин, агар гап эгасини топса.

Бир бирингиздан нарсаларни олиб қўйишни тўхтатиш вақти келмадимикан? Одамларни ҳамма каналларга обуна бўлиб қўйишидан нима наф, агар уларнинг ҳаммасида бир хил нарса кетса. Агар бизда рақобат бўлмаса, сайтда ўсиш бўлмайди.

Акмал Сражатдинов,
Каr24 сайти бош муҳаррир ўринбосари