Вс. Окт 20th, 2019

Kar24.uz

Янгиликлар биздан бошланади

Берунийда уй ёниб кетди, бир киши вафот этди

2019 йил 24 сентябрда, соат 15:47 да Беруний тумани, «Навоий» ОФЙ яшовчи 1967 йил туғилган фуқаро Т.Я хонадонида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига тезкор хабар етиб келди. Ёнғинга экипажлар соат 15:53да етиб борди ва ёнғин бартараф этилди. Оқибатда, фуқаро Т.Я.нинг 50м.кв яшаш уйнинг том бостирмаси ва жиҳозлари ёнғиндан зарарланган. Ёнғин натижасида уй эгаси фуқаро Т.Я. тутундан заҳарланиб касалхонага олиб борилган ва вафот этган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти, ЁЎКВММ, Ёнғин техник лабораторияси ва туман ЁХБ бошлиғи чиққан. Ёнғинга 3 та Ёнғин ўчириш экипажи қатнашган. Ёнғин содир бўлган жойгача масофа 4 кмни ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати